Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/07/2018 «Chilla Fest-2018» - бу бошланиши!
«Chilla Fest-2018» - бу бошланиши!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг ёз палласида Ўзбекистон шаҳарлари маданияти тарихида янгича саҳифа очилди. Тошкент шаҳар ҳокимияти кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошлар экан, биринчи бўлиб «Chilla Fest-2018» фестивали ўтказилди. Пойтахтимизнинг бешта энг йирик истироҳат боғлари оммавий халқ сайиллари марказига айланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.

«Chilla Fest-2018» фестивали дастури турли ёшдаги кишилар эътиборини қамраб олишга мўлжалланган, оилавий фестиваль дастуридир. Ушбу ёрқин байрам, шаҳар аҳолиси учун дам олиш кунини дўстлик ва самимият муҳитида ўтказиш, оила ришталарини мустаҳкамлаш ва ўз шаҳримизга бўлган муҳаббатимизни оширишга яна бир имконият яратди. Мусаффо осмон остида ўтган тадбир «Локомотив» истироҳат боғи, Central Park, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи, «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғи ва «Green Park» истироҳат боғларида ўтказилди.

Ташкилотчилар амалдаги аттракцион ва арғимчоқларга қўшимча равишда ахборот-кўнгилочар ва ҳунармандчилик зоналарини ташкил қилдилар, ҳамда қўшиқ ва рақс ансамбллари меҳмонларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади. Фестиваль дастури турли ёш тоифаларини ўз ичига қамраб олиб, оилавий ва дўстона муҳитда мароқли вақт ўтказиш имкониятини яратди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсадларидан бири ҳам пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларнинг бир кунини бўлса ҳам, ўз юмушларини унутган ҳолда яқин ва азиз бўлган инсонлар, оила аъзолари даврасида ўтказишларига эришишдир. Тошкент шаҳри кундан-кунга обод, гўзал, қулай ва очиқ шаҳарга айланмоқда. Об-ҳаво муҳити ва истироҳат боғларининг ривожланган инфратузилмаси, бу турдаги тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга ундайди. «Chilla Fest-2018» бир вақтнинг ўзида бешта жойда ўтказилиши, гавжумликни олдини олиш, аҳолининг бемалол дам олиши ва ўзларига қулай жойни танлаш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг