Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 28/09/2016 Чeхия элчиси билан учрашув
Чeхия элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чехия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ярослав Сирони қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат чоғида қайд этилганидек, давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш истиқболлари ва халқаро масалалар бўйича икки давлатнинг яқин ва ўхшаш қарашлари ва позициялари мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси ҳисобланади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги икки томон ўртасида ўрнатилган дўстлик ва конструктив муносабатлар анъаналарига ҳамда 30 дан ортиқ ҳужжатлардан ташкил топган шартномавий-ҳуқуқий асосга таянган ҳолда изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.

Учрашувда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари ҳамда икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистон-Евроиттифоқ мулоқоти шакллардаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг