Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида бўлди.
Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодларимиз ақлу заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг тарихимизга муносабатига юксак баҳо берди.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “PULSAR GROUP BREWERY” Ўзбекистон – Чехия қўшма корхонаси фаолияти билан танишув ҳам таассуротларга бой бўлди.