Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 14/02/2019 Chevrolet Tracker ва Chevrolet Malibu автомобилларини муддатли тўловга сотиб олиш мумкин
Chevrolet Tracker ва Chevrolet Malibu автомобилларини муддатли тўловга сотиб олиш мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --«GM Uzbekistan» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жисмоний шахсларга Chevrolet Tracker ва Chevrolet Malibu автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизмат турини ишлаб чиқди.

Эндиликда харидор Lacetti автомобилининг нархи қийматидаги тўловни амалга ошириб (128 млн сўм) Tracker автомобилини, Tracker автомобили нархи қийматидаги тўловни амалга ошириб эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиш имкониятига эга бўлади. Айнан ушбу миқдордаги дастлабки тўловларни амалга оширган ҳолда, сиз Malibu ва Tracker автомобиллари эгасига айланишингиз мумкин. Бунда автомобилнинг қолган суммаси 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Акция 14 февралдан 1 мартга қадар амал қилади. Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони чегараланган. Қайд этиш жоизки, мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади. Шартнома тузилиш жараёнида «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан автосалоннинг ўзида уч турдаги суғурта полислари расмийлаштирилади, яъни:

Молиявий таваккалчиликдан суғурта полиси;

Гаровга қўйилаётган автотранспорт воситасининг суғуртаси;

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси полиси.

Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади.

«Ўзагросуғурта» АЖ бугунги кунда Ўзбекистондаги энг йирик универсал суғурта компанияси бўлиб, аҳоли ва тадбиркорларга 140 дан ортиқ суғурта хизматларини қулай ва тезкор тақдим этиб келмоқда.

Компания бутун республикамиз бўйлаб ўзининг ҳудудий бўлинмаларига эга. Бу эса республикамизнинг нафақат йирик шаҳарларида, балки энг чекка ҳудудларида яшовчи ва фаолият юритувчиларга ҳам сифатли суғурта хизматларидан фойдаланиш учун катта қулайлик яратади.

Тўлов қобилиятининг юқорилиги эса компания мажбуриятларини ўз вақтида сўзсиз амалга оширишини таъминлайди. Айнан шу боис «GM Uzbekistan» АЖ ўзига суғурта ҳамкори сифатида ушбу компанияни танлади.

«GM Uzbekistan» АЖ ва «Ўзагросуғурта» АЖ келгусида ҳам мижозларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида янги хизмат турларини таклиф этишда давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг