Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2019 Чегара божхона постида онлайн навбат
Чегара божхона постида онлайн навбат

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Эндиликда чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳамда автобуслар сони тўғрисидаги маълумотлар интернет орқали онлайн таблода кузатишингиз мумкин. Табло Давлат божхона қўмитасининг “Авто” ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграциялаштирилган бўлиб, ундаги маълумотлар ҳар 6 соатда автоматик равишда янгиланади.

Бундан ташқари, мазкур табло орқали чегара божхона постларида бир сутка давомида республикамизга кирган ёки чиққан автотранспорт воситалари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳам кўриш мумкин. Жорий этилган янгилик чегара божхона постларида енгил ва юк автотранспорт воситалари тирбандликларнинг олдини олиш, шунингдек ташувчиларга навбатда турган автотранспорт воситалари сонидан келиб чиқиб, ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришларида ҳам ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз онлайн таблони www.bojxona.uz ёки www.customs.uz веб-сайтлари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг