Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 12/05/2025 Centrum Air ўзининг биринчи Airbus A330 самолётида споттерлар учун энг йирик авиация турини ўтказди

Centrum Air ўзининг биринчи Airbus A330 самолётида споттерлар учун энг йирик авиация турини ўтказди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 11 май куни Centrum Air авиакомпанияси авиация ишқибозлари учун ўз тарихидаги энг йирик споттерлар турини ташкил қилди.

50 дан ортиқ иштирокчи — улар орасида профессионал фотографлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва авиация мухлислари бор — Тошкентдан Урганчга махсус парвозни амалга оширишди. Парвоз Centrum Air авиапаркига яқинда қўшилган биринчи кенг фюзеляжли Airbus A330 самолёти бортида амалга оширилди.

A330 самолётининг флотга қўшилиши — компания ривожланиш стратегиясида муҳим босқич бўлди. Янги лайнер 347 нафар йўловчига мўлжалланган, бу аввал фойдаланилган A320 турдаги самолётлар сиғимидан қарийб икки баробар кўпдир. Шунингдек, A330 йўналиш бўйича 10 тоннагача юк ташиш имкониятига эга.

«Кенг фюзеляжли самолётни жорий этиш Centrum Air учун янги истиқболлар эшигини очади. Биз Саудия Арабистони, Хитой ва Таиланд каби устувор йўналишлар бўйича қулай ва ҳамёнбоп парвозлар билан таъминлашга интилаяпмиз. Airbus A330 — парвозлар географиясини кенгайтириш стратегиямизда марказий роль ўйнайди», — деди Centrum Air маркетинг директори Андрей Осинцев.

A330 самолётининг споттерлар иштирокидаги илк парвози — компаниянинг очиқликка, шунингдек, мамлакатда авиация маданиятини ривожлантиришга интилувчанлигини ифода этувчи рамзий қадам бўлди. Парвоз йўналиши сифатида Буюк Ипак йўлининг тарихий маркази — Урганч шаҳри танланди, бу эса авиакомпаниянинг Ўзбекистонни транзит ва туристик хаб сифатида илгари суриш бўйича улкан мақсадларини янада ёрқин намоён этади.

Centrum Air инновация, ҳамёнбоплик ва қулайликка асосланган янги авлод ҳаво ташувчиси сифатида ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг