Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 25/07/2016 “Capstone Turbine Corporation” компанияси Ўзбекистонга электростанцияларни етказиб беради
“Capstone Turbine Corporation” компанияси Ўзбекистонга электростанцияларни етказиб беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШнинг “Capstone Turbine Corporation” компанияси Ўзбекистондаги қатор газ қазиб оладиган объектлар учун электростанцияларни етказиб беради.

“Capstone Turbine Corporation”нинг Россиядаги йирик “БПЦ Инжиниринг” дистрибутори, “Ўзбекнефтегаз” МХКнинг қатор газ қазиб олувчи объектлари учун ENEX электростанцияларини тайёрлаш ва етказиб бериш учун шартнома имзолади.

Мазкур лойиҳа Жаҳон банки шафеълигидаги “Глобал Ҳамкорлик” доирасида амалга оширилмоқда. “Ўзбекнефтегаз” МХК 2008-йилда GGFRнинг ҳамкори бўлди ва шундан бери у билан биргаликда ишлаб келмоқда.

Яқин орада “Шўртан”да (Ўзбекистон) Россиянинг 1000 кВт электр кучланишли иккита ENEX 1000 микротурбинли электростанцияларни етказиб берилади.

Ишлаб чиқарилган электроэнергия газ объектларининг эҳтиёжлари учун сарфланади. Шартнома асосида етказиб берилаётган электростанцияларнинг умуий қуввати 2455 кВтни ташкил қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг