Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 15/04/2019 Cамарқандда илк Smart музей иш бошлади
Samarqandda ilk Smart muzey ish boshladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Самарқанддаги Амир Темур мавзолейида Smart-музей очилди. Музейдаги ўнта кўргазма учун бешта тилда овозли қўлланма мавжуд.

Smart-музей ташриф буюрувчиларга замонавий интерактив усуллардан фойдаланган ҳолда узоқ йиллар давомида, жойлар ва воқеалар муҳитида бўлишида, тарихий ва маданий анъаналарни аниқ кўрсатадиган тарихий саҳналарни ва тасвирларни кўришига имкон бермоқда.

Ташриф буюрувчилар смартфондан фойдаланган ҳолда асосий экспонатлар учун овозли ва санъат объекти ҳақида ҳикоя шаклида маълумот олишмоқда.

Бугунги кунда Smart-музейдаги бошқа экспонатлар учун ҳам бешта тилда овозли қўлланмалар тайёрлаш ҳамда Google play тармоғидаги NazzAR (SmartChain LLC) тизимида жойлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг