Бухорода хусусий уйда портлаш содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида хусусий турар жойда портлаш содир бўлди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 12 февраль куни Ғиждувон туманидаги «Гулистон» маҳалласида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага уй ичида газ тўпланиши сабаб бўлган. Чироқ ёқилганда газ-ҳаво аралашмаси портлаган.
Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган. Бир киши тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ.