Валюта курслари 05/12/2024
$1 – 12813.04
UZS – -0.1%
€1 – 13457.54
UZS – -0.27%
₽1 – 122.60
UZS – 1.34%
Қидириш
Туризм 01/04/2021 Бухорода «Hyatt Regency» 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этишга доир битим имзоланди
Бухорода «Hyatt Regency» 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этишга доир битим имзоланди

Тошкент шаҳрида «Metris Ventures» (MJ Group компанияси) va «Hyatt International» компаниялари ўртасида Бухоро шаҳрида 5 юлдузли «Hyatt Regency» бренд меҳмонхонасини ташкил этишга доир шартномани имзолаш маросими ҳамда матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов онлайн иштирок этди.

«Ишончим комилки ушбу меҳмонхона лойиҳаси «Hyatt» брендини Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларига ҳам тарғиб қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, мен «VALOR Hospitality Partners»нинг Ўзбекистон бозорига кириб келганидан мамнунман va Юан МакГлашаннинг қўшма лойиҳаларида муваффақият тилайман», - деди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, анжуманда «Mj Developers Group» раиси va асосчиси Мр. Жалан, «VALOR Hospitality Partners» компанияси Бошқарув раиси Юан МакГлашан ҳамда «Hyatt International Developmen»нинг Европа, Африка, Ўрта Шарқ va Жануби-Ғарбий Осиё бўйича вице-президенти Такуя Аояма иштирок этди.

Мазкур келишувларга кўра, Бухоро шаҳрида «Hyatt Regency» бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди. 2021 йилнинг IV чорагида амалга ошириладиган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 14 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, меҳмонхона 224 хона va 450 ўринга мўлжалланган.

Меҳмонхона жами 7 қаватли бўлиб, ҳозирда бино қуриб битказилган, хоналарга ажратиш ишлари амалга оширилмоқда.  «Ҳеч кимга сир эмаски, Токиода Disney lend’га 1ойда 1млн.dan ортиқроқ одам ташриф буюради. Ўзбекистонни ҳам айнан шу натижага эришишига кўмаклашишга тайёрмиз.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар va янгиланишлар бизни, халқаро миқёсдаги инвесторларни кириб келишига катта туртки бўлди. Бухоро вилоятида шундай 5 юлдузли меҳмонхонани очишимизга сабаб ҳам мамлакатда яратилаётган имкониятлар va инвесторларга берилаётган эътибордан далолат. Умид қиламанки, Ўзбекистонга киритган инвестицияларимиз ўз натижасини беради.

Шу мақсадда бугунги шартномаларни имзолаш маросимида бунга амин бўлган ҳолда биз янги қадамларни ташлашга қарор қилдик. Ўйлаймизки бу бизнинг бизнес фаолиятимизда ҳам Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятида ҳам янги босқични бошлаб беради. Биз Ўзбекистонни бой тарихга эга давлатлардан деб биламиз, дунё тан олган шаҳарлардан бири Бухорони танлаганимиз бежизга эмас.

Биз инвесторлар, дунё халқларининг Ўзбекистон ҳақидаги қарашларини ўзгартириш вақтимиз келди.» – дея эътироф этди «Hyatt International, Development»нинг Европа, Африка, Ўрта Шарқ va Жануби-Ғарбий Осиё бўйича вице-президенти Такуя Аояма ўз нутқида. Учрашув давомида Ўрта Шарқ олий даражадаги меҳмонхона саноати ҳамда Mj Developers ўртасида қўшма корхона шартномаси, шунингдек, Франчайзинг бўйича (Metris Ventures va Hyatt Regency Бухоро юзасидан) шартномалар ҳам имзоланди.

Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 март куни АҚШнинг «Valor Hospitality Partners» компанияси Бошқарув раиси Юан Мак Глашан бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб борганини маълум қилган эдик.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг