Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 08/04/2019 Бухорода глобал кўламдаги трансформация жараёнлари маҳокама этилди
Buxoroda global ko'lamdagi transformatsiya jarayonlari mahokama etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугунги глобал кўламдаги трансформация жараёнлари, уларнинг Марказий Осиё ва шарқий қўшниларга таъсирини муҳокама қилиш мақсадида семинарда етакчи эксперт, сиёсатчи, илмий соҳа, дипломатик корпус вакиллари ва докторантлар иштирок этади. Инсонларнинг иқтисодий, ижтимоий ва технологик маконга бўлган зарурати ва эҳтиёжини тўғридан-тўғри маданий ҳамда техник кўникмалар орқали тўлдириш семинарнинг бош лейтмотиви бўлиб хизмат қилади. Дастур фанлараро бўлиб, кўп қиррали дунёда бўлаётган ўзгаришларни акс эттирувчи, тадқиқотлар ҳамда амалиётни боғлаб турувчи илмий тадқиқотлар ва сиёсий лойиҳаларга таянган.      

Мазкур семинар Марказий Осиё Форуми, Исо коллежи, Кембриж университети, Кембриж университетининг тараққиёт тадқиқотлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан ҳамкорликда ташкил этилган. Ёрдамчи грант “Проект КОМПАС” деб номланиб, Буюк Британия ҳукуматининг глобал муаммолар тадқиқоти Жамғармаси томонидан молиялаштирилган ҳамда Кент университети, Кембриж университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Озарбайжон дипломатия академияси, Тожикистон миллий университети ва Белоруссия давлат университетлари билан ҳамкорликда олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар Институти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик масалалари ва парламент тадқиқотлари институти, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия униаерситети ва "Buyuk Kelajak" ХННТ асосий иштирокчилар сифатида қатнашмоқдалар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг