Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 5 апрелдан 6 апрелгача биринчи марта Бухоро шаҳрида Халқаро ипак ишлаб чиқариш комиссияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда ташкилотга аъзо 20та давлат вакиллари иштирок этади. Йиғилиш доирасида Ўзбекипаксаноат уюшмаси ва Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлигининг Марказий ипакчилик кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз Халқаро ипак ишлаб чиқариш комиссиясига 1960 йил асос солинган, у шунингдек БМТ рўйхатидан ўтган. 2017 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон 20 давлат сифатида мазкур ташкилотга қўшилди. Бу Ўзбекипаксаноат уюшмаси томонидан махсус тасдиқланган.