Олий даражадаги ўтган музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон учун стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қатор йирик қўшма сармоявий лойиҳаларни йўлга қўйишда янги истиқболлар очиб бергани шубҳасиз.
Бундан ташқари, имзоланган тарихий ҳужжатлар "Иттифоқ тўғрисидаги шартнома" ва "Давлат чегарасини демаркация қилиш" Ўзбекистон-Қозоғистон алоқалари мустаҳкамлигидан далолат беради ва давлатлараро ҳамкорликнинг ишонч даражасини кўрсатади.
Шунингдек, ташриф давомида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида 8 миллиард долларлик 15 та ҳужжат имзоланди.
Шу орада айтиб утиш лозимки, Кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашнинг асосини мустақиллик йилларида ривожланган самарали муносабатлар, шунингдек, давлатларимиз раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот туфайлидир.
2017 йилдан 2022 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажми амалда икки баробарга ошиб, 4 миллиард долларга етди ва жадал ўсишда давом етмоқда. Масалан жорий йилда савдо ҳажми рекорд даражадаги 5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёнинг енг йирик, жадал ривожланаётган, минтаканинг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминловчи асосий давлатлардир.
Марказий Осиёнинг енг қудратли ва йирик икки давлатнинг бундай тандеми минтақада барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшишига аминмиз.