Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/04/2019 Бугун 8 нафар боксчимиз рингга чиқади
Bugun 8 nafar bokschimiz ringga chiqadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун доирасидан ўрин олган беллашувларга старт берилади. Саралаш босқичидин ўрин олган мазкур кунда 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади. Улар орасида Исроил Мадримов, Миразиз Мирзаҳалилов, Шунқор Абдурасулов каби таниқли чарм қўлқоп усталарини ҳам кўришимиз мумкин. Бугун жанг ўтказадиган вакилларимиз қуйидагилар:

Кундузги дастур

-49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов – Даичи Хасебе (Япония)

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Ман Чо Чол (КХДР)

-54 кг: Турсуной Раҳимова – Киан Ши (Хитой)

-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)

Кечки дастур

-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Алманбет Алибеков (Қирғизистон)

-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Амир Масуд (Покистон)

-75 кг: Исроил Мадримов – Трунг Ву (Вьетнам)

-48 кг: Фотимахон Турсунбоева – Нхи Нгуен (Вьетнам)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар доирасида Бобо-Усмон Батуров, Шунқор Абдурасулов ва Ёдгорой Мирзаева ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ижобий ҳал қилишган эди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг