Бу йил олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 214 минг 232 нафарни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 948 211 нафар бўлган эди. Бу йил ОТМларга 200 минг нафардан кўпроқ ҳужжат келиб тушгани кўринмоқда.
Шундан:
395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;
819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қандай?
Биринчи таълим йўналишига нисбатан:
Кундузги таълим — 612 минг 530 нафар;
Сиртқи таълим — 565 минг 902 нафар;
Кечки таълим — 27 минг 417 нафар;
Масофавий таълим — 8 минг 383 нафар.
Қайси вилоятдан қанча абитуриент ҳужжат топширган?
Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар.
Самарқанд вилояти — 133 610 нафар.
Тошкент вилояти — 116 251 нафар.
Фарғона вилояти — 109 938 нафар.
Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар.
Андижон вилояти — 79 235 нафар.
Наманган вилояти — 77 607 нафар.
Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар.
Жиззах вилояти — 74 346 нафар.
Тошкент шаҳри — 68 545 нафар.
Бухоро вилояти — 67 663 нафар.
Хоразм вилояти — 64 351 нафар.
Навоий вилояти — 54 512 нафар.
Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.
Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам ҳужжат топшириш учун тўловни амалга ошириш давом этмоқда.