Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 Британиялик профессорлардан талабалар учун тренинг
Британиялик профессорлардан талабалар учун тренинг

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Буюк Британиянинг Голдсмит университети қошидаги Креатив ва маданий тадбиркорлик институти профессорлари Шаун Приме, Никола Тёрнер ва Адриан де ла Cоуртлар тренинг олиб боришди.

Машғулотлар инглиз тилида “Санъатда бизнес моделлаштириш”, “Креатив тадбиркорликда маркетинг” мавзуларида санъат ва маданият соҳасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, янги ғояларни амалга ошириш бўйича бизнес хариталарни тузишда ёш ижодкорларда бой кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Маълумот учун, Голдсмит университети санъат ва дизайн, ижтимоий фанларга ихтисослашган бўлиб, сўнгги йилларда жаҳон олий таълим муассасалари рейтингида ўз йўналиши бўйича 15-ўринда бормоқда. Санъат ва маданият таълимидаги IQ бўйича эса Қиролликда 4-, Европада 5- ҳамда жаҳонда 12- ўринда туради.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг