Британиядаги Халқаро бизнес мактаби "Эл-юрт умиди" фонди билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиряпти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг "Hult International Business School" (Hult) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида "Hult" вакиллари Ўзбекистонда таълим соҳаларида амалга оширалаётган ислоҳотларни юксак баҳоладилар.
Айниқса, иқтидорли ёшларнинг чет мамлакатлардаги нуфузли университетларда таълим олиши йўналишларида кўмаклашувчи
"Эл-юрт умиди" фонди таъсис этилгани таъкидланди.
"Hult" вакиллари мазкур соҳада келгусида "Эл-юрт умиди" фонди билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдиришди.
Британия томонига кўра, "Hult" "Triple Accreditation" яъни, "AACSB", "AMBA", "EQUIS" аккредитациядан ўтган. Шунингдек, "Financial Times" ва "QS" рейтингларида энг яхши халқаро MBA дастурларидан бири сифатида тан олинган.
"Hult" – халқаро бизнес мактаб бўлиб, унинг АҚШ,
Буюк Британия ҳамда БАА каби мамлакатларда кампуслари бор.
Халқаро бизнес мактаб 1964 йилда таъсис этилган. "Hult"нинг бакалавриат (BBA), магистратура (MBA, International Business, Finance, Business Analytics, Marketing) ҳамда MBA (Executive MBA) йўналишларида юқори сифатли таълим олиш имконияти мавжуд.