Валюта курслари 14/11/2024
$1 – 12808.03
UZS – 0.11%
€1 – 13612.37
UZS – 0.12%
₽1 – 130.15
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/07/2016 “Bravo Pharmaceuticals” ва “Онкология маркази” меморандум имзолашди
“Bravo Pharmaceuticals” ва “Онкология маркази” меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳиндистоннинг “Bravo Pharmaceuticals” компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Республика Онкология илмий маркази” ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.

Компания маълумотларига кўра, меморандум самарали ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.

Меморандум доирасида онкология, радиология ва илмий-изланиш соҳасидаги ишлар борасида кадрлар алмашиш ҳам назарда тутилган.

Томонлар шунингдек, касалликнинг бошланишида ва аниқ ташҳис қўйиш учун янги технологияларни жорий этишни ҳам режалаштиришган.

Томонлар ҳамкорликда семинарлар, маҳорат мактабларини ўтказишади, янги онкологик дори-дармонларни ихтиро қилишади ва Ўзбекистондаги онкологик лабораторияларни такомиллаштиришади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг