Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 27/07/2016 “Bravo Pharmaceuticals” компанияси IUT талабаларига грантлар тақдим этади
“Bravo Pharmaceuticals” компанияси IUT талабаларига грантлар тақдим этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 27-июль куни Ҳиндистоннинг «Bravo Pharmaceuticals» компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) билан томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ўзаро англашув тўғрисида меморандумни имзолади. Мазкур ҳужжатни IUT ректори Шерзод Шерматов ва “Bravo Pharmaceuticals” компанияси Бош директори Ракеш Пандей имзолашди.

IUT ва “Bravo Pharmaceuticals” компанияси ўртасида имзоланган меморандум доирасида, “Bravo Pharmaceuticals” компанияси IUTнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларга грантлар тақдим этади.

Грантлар дастури доирасида, “Bravo Pharmaceuticals” компанияси ҳар йили 5 нафар иқтидорли талабаларга тўрт академик йил давомида грантлар тақдим этади. Қайд этамиз, “Bravo Pharmaceuticals” компанияси вакиллари кириш имтиҳонидаги натижаларга асосланиб, биринчи босқич талабалари орасидан танлаб олинади.

IUT ва “Bravo Pharmaceuticals” компанияси соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштиришмоқда. IUT талабалари “Bravo Pharmaceuticals” компанияси эҳтиёжлари учун, шу жумладан, Ўзбекистонда телетиббиёт лойиҳаси бўйича зарур бўлган турли ечим ва маҳсулотларни ишлаб чиқишда иштирок этишади. Мазкур ҳамкорлик доирасида IUT талабалари реал лойиҳа билан ишлашдек бой тажриба орттиришади.

Меморандум доирасида “Bravo Pharmaceuticals” компанияси IUT талабаларини “Bravo Exchange” дастури доирасида телетиббиёт ва тиббиёт инновациялари соҳасида тажриба ва билим орттириш мақсадида хориждаги корхона ва илмий-текшириш марказларига юборишга ҳам тайёр эканлигини билдирди. Томонлар, шунингдек, IUTнинг ўқитувчи-профессорлар таркиби малакасини ошириш дастурини ҳам татбиқ этиб, уларнинг малакасини ошириш учун хорижга ҳам юборишни режалаштиришмоқда.

IUT ва “Bravo Pharmaceuticals” компанияси соғлиқни сақлаш, телетиббиёт ва рақамли тиббиёт технологияларини ривожлантириш соҳасидаги инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича бошқа лойиҳалар доирасида ҳам ўзаро алоқада бўлишади.

IUT ректори Шерзод Шерматов шундай деди: “Бизнинг олий ўқув юртимиз билан ҳамкорлик қилишга ва IUT талабаларини қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдиргани учун “Bravo Pharmaceuticals” компаниясига миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирда ахборот технологиялари кириб бормаган бирорта ҳам соҳа йўқ. Умид қиламизки, бизнинг ўзаро ҳамкорлигимиз самарали бўлади ва биз биргаликда Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасига инновацион АТ-ечимларини татбиқ этишга ўз ҳиссамизни қўшамиз”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг