Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2016 Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келган мурожаатлар сони 31 мингдан ошиб кетди
Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келган мурожаатлар сони 31 мингдан ошиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келган мурожаатлар сони 2016-йилнинг 11-октябрига келиб 31 мингдан ошиб кетди. Бу ҳақда “Facebook”даги саҳифада маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонаси фаолияти 2016-йил 24-сентябрь (шанба куни) кечки пайт бошлангандан кейинги биринчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 1 мингдан ортганди, иккинчи ҳафтада ўртача кундалик мурожаатлар сони 2 мингдан ортди, учинчи ҳафтада эса ўртача кундалик мурожаатлар сони 3 мингдан ортди.

“2016-йилнинг 11-октябрига келиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига келган умумий мурожаатлар сони 31 мингдан ошиб кетди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мурожаатни уч усулда – 210-00-00 ёки 10-00 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб (қўнғироқ мамлакатимиз бўйича бепул бўлиб, ундан фақат стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади), pm.gov.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб ёки Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ҳудудий ташкилотларига бориб юбориш мумкин. Сайт (pm.gov.uz) орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Энг муҳими, онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг