Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2019 Болалар китоби ҳафталиги бошланди
Bolalar kitobi haftaligi boshlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан "Болалар китоби ҳафталиги"нинг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ҳафталикда Тошкент шаҳри мактаблари ўқувчилари, ёш китобхонлар ва журналистлар иштирок этди.

Кутубхона йўлакларида ва “Истиқбол” залида Халқаро болалар китоби кунига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида китобсевар ўқувчилар учун Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўйлаб виртуал саёҳат ташкиллаштирилди. Кутубхона ходимлари ва ёш китобхонлар ўртасида “Эртактерапия” – қизиқарли интеллектуал ўйинлар ўтказилди.

Болалар китоби ҳафталиги 5 апрелга қадар давом этади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг