Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2024 Бола ҳуқуқлари ҳимоясида халқаро ҳамкорлик кучайтирилмоқда
Бола ҳуқуқлари ҳимоясида халқаро ҳамкорлик кучайтирилмоқда

2024 йилнинг 28 март куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Ташкулов ва БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жоффри Ижумба ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда А. Ташкулов меҳмонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.

Бугунги глобаллашув даврида иродаси бақувват, мустақил дунёқарашга эга, соғлом ҳамда ҳар тарафлама баркамол авлодни шакллантириш масалалари Давлат раҳбарининг доимий этиборида эканлиги ва бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро тан олинган стандартлар миллий қонунчиликка жорий қилинаётганлиги ҳақида маълум қилинди.

Ж. Ижумба, ўз ўрнида, ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, УНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Адлия вазирлигининг келгусидаги фаолиятида, хусусан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда ўз мандати доирасида яқиндан техник кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида, Адлия вазирлиги ва УНИСЕФ ўртасидаги ижобий ҳамкорликни инобатга олиб ҳамда келгусида ушбу алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида томонлар 2024-2025–йилларга мўлжалланган Иш режани имзоладилар.

Мазкур хужжатда болаларнинг одил судловдан фойдаланиш стратегияси ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, болалар ва ёшларни замонавий ахборот технологияларнинг бузғунчи ғояларидан асраш, уларни ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган бир қатор тадбирларни ўтказиш назарда тутилган.

Томонлар ушбу тадбирларнинг самарали амалга оширилиши келгусида болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошиши, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга замин яратишига ишонч билдиришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг