Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» 70-халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 42 та мамлакатидан 350 нафарга яқин боксчи иштирок этди. Шунингдек, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам турнирда совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.
Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз аъзолари 5 та медалга сазовор бўлдилар.
Олтин:
-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
Кумуш:
-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов
Бронза:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов.
Боксчиларимиз турнирда медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллашди. Бу борада Россия (5 та олтин, 4 та бронза), АҚШ (2 та олтин, 1 та кумуш, 5 бронза) ва Ҳиндистон (3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) терма жамоалари кучли учликни ташкил этиб беришди. Мезбон Болгария терма жамоаси эса (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) тўртинчи поғонадан жой олди.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.