Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/04/2019 Боксчиларимиз Осиё чемпионатини 4 та олтин медаль билан якунлашди
Bokschilarimiz Osiyo chempionatini 4 ta oltin medal bilan yakunlashdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бироз аввал мусобақанинг энг оғир вазн тоифасидаги финал жанги ҳам якунланди. Унда рингга кўтарилган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамшибек Конкабевни мағлуб этиб, икки карра Осиё чемпиони бўлди. Шу тариқа терма жамоамиз 5 финалдан 4 тасида ғалаба қозонди.

49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Дипак (Ҳиндистон)

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Кавиндер Сингх (Ҳиндистон)

-69 кг: Бобо-Усмон Батуров – Севонретс Оказава (Япония)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хюнг Кю Ким (Ж.Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Бу галги қитъа чемпионатида терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини жамғарди. 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эгалик қилган йигитларимиз эркаклар ўртасида умумжамоа бўйича биринчи ўринни қўлга киритдишди. Мусобақада совриндор бўлган боксчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль эгалари:

Нодирбек Мирзаҳмедов (-49 кг

Миразизбек Мирзаҳалилов (-52 кг)

Бобо-Усмон Батуров (-69 кг)

Баҳодир Жалолов (+91 кг)

 

Кумуш медаль эгаси:

Санжар Турсунов (-91 кг)

 

Бронза медали эгалари:

Шукуржон Раҳимов (-60 кг)

Шаҳноза Юнусова (-69 кг)

Ёдгорой Мирзаева (-57 кг)

Мафтуна Мелиева (-64 кг)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг