Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 16/08/2023 Божхоначилар қиймати 1,8 млрд. сўмдан ортиқ бўлган тамаки ва дори воситаларини фош этишди
Божхоначилар қиймати 1,8 млрд. сўмдан ортиқ бўлган тамаки ва дори воситаларини фош этишди

Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда тамаки ва дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош қилинди.

Аввалдан кузатувга олинган «Мерседес-Бенц Вито» русумли юк автомашинаси Сирдарё вилоятидаги яшаш хонадонларининг бирида тўхтаганда ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада 39 301 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шу билан бирга яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда, 68 837 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 657 қути «Ировир-Ф» номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 876,1 млн. сўмлик 108 138 қути тамаки маҳсулотлари ва 657 қути дори воситалари қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг