Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 11/10/2023 БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Ўзбекистон 2015-2022 йилларда қандай натижаларга эришди?
БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Ўзбекистон 2015-2022 йилларда қандай натижаларга эришди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Ўзбекистон 2015-2022 йилларда қандай натижаларга эришганини таҳлил қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсадларига эришиш борасида яхши натижалар қайд этилаяпти. 2023-йилда БМТ томонидан эълон қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларининг давлатлараро рейтингида (SDG) Ўзбекистон ўз рейтингини 8 поғонага ошириб, 166 та мамлакат орасида 69-ўринни (2022-йилда 77-ўрин) эгаллагани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

SDG Index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 16 та мақсаддан 11 таси бўйича барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг ижобий ўсиши қайд этилди. Булар: камбағалликни қисқартириш (1-мақсад), озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш (2-мақсад), саломатлик ва фаровонлик (3-мақсад), гендер тенглиги (5-мақсад), сифатли таълим (4-мақсад), тоза сув ва санитария (6-мақсад), саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма (9-мақсад), шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг барқарор ривожланиши (11-мақсад), иқлим ўзгаришига қарши кураш (13-мақсад), тинчлик, адолат ва кучли институтлар (16-мақсад).

Ўзбекистоннинг 2023-йилгача Барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги биринчи (2022) ва иккинчи (2023) Ихтиёрий миллий ҳисоботлари БМТ томонидан ижобий баҳоланди.

Демак, 1-мақсад, яъни Ўзбекистонда камбағалликни сезиларли даражада қисқартириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижасини кўриб чиқамиз. Аввало ушбу мақсадни амалга ошириш учун камбағалликка қарши курашишнинг зарур қонунчилик, институционал ва иқтисодий механизмлари шакллантирилди. Қуйида 1-мақсад бўйича Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги айрим натижалари келтирилган:

Ушбу мақсад доирасида 2015-2022 йилларда миллий мезон бўйича камбағаллик даражаси 30,4 фоиздан 14,1 фоизга, яъни 2 маротаба пасайди.

Бу даврда ижтимоий нафақа олувчи аҳоли қамрови 0,8 фоиздан 1,7 фоизга ошди.

Айни чоғда Ўзбекистон халқаро камбағаллик чегараси бўйича кўзланган мақсадга эришган ва бу кўрсаткич кунига 2,15 долларни ташкил этади. Шунингдек, ушбу кўрсаткичнинг қиймати 19,74 фоиздан тахминан 7,4 фоизгача қисқарди. 

Ёшга доир пенсия олувчи аҳоли улуши 7,2 фоиздан 8,7 фоизга ошди.

2023 йилги миллий ҳисоботга кўра, ушбу даврда шинам уй-жойларда яшовчи аҳоли улуши 43,1 фоиздан 86,5 фоизга ортган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг