Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 25/11/2024 БМТ делегацияси Термизга ташриф буюрди

БМТ делегацияси Термизга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бош Котибининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили, Марказий Осиё учун Превентив дипломатия минтақавий маркази (УНРCCА) раҳбари Каҳа Имнадзе бошчилигидаги делегация 24 ноябрь куни Термизга ташриф буюрди.

Делегация таркибига БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабин Маҳл, БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича вакили Оливер Столпе ҳамда Халқаро Миграция Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Грей кирди.

Делегация Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан учрашиб, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга оид муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Ташриф давомида БМТ расмийлари "Термиз Cарг Маркази" ва "Термиз эркин савдо" зонасини кўздан кечирди.

Шунингдек, делегация Афғонистон-Ўзбекистон таълим марказига ҳам ташриф буюрди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг