Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 22/02/2019 "Bluestone Group" компанияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда инвестор бўлиши мумкин
"Bluestone Group" компанияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда инвестор бўлиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидов ва "Bluestone Group" компаниясининг ижрочи директори Shlomo Wolf ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида хорижий компания вакиллари "Ўзбекнефтегаз" АЖ фаолияти билан таништирилди. Ўз навбатида, хорижий компания вакиллари томонидан "Bluestone Group" компаниясининг нефт саноати, меҳмонхоналар, конларни қуриш ва бошқа соҳадаги фаолияти юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда "Bluestone Group" вакиллари "Ўзбекнефтегаз" АЖ истиқболли лойиҳаларида тенг хиссада молиялаштириш шартлари асосида ҳамкорликка қизиқиш билдирди. Шу муносабат билан, хорижий томонга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилишда ва МТО технологияси асосида газ-кимё мажмуасини қуришда ишончли бошқарув шартлари асосида инвестор сифатида иштирок этишга таклиф қилинди.

Бундан ташқари, "Bluestone Group" компанияси вакилларини "Ўзбекнефтегаз" АЖ томонидан 2019 йил май ойида углеводородларни чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдаги потенциал иштирокчилари учун ташкил этиладиган бизнес-форумда иштирок этишга таклиф этилди.

Учрашув якунида томонлар, лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга хорижий инвесторлар томонидан қизиқиш билдирилса, яна бир бор учрашишга ва масалаларини муҳокама этишга келишдилар.

Манба: "Ўзбекнефтегаз" АЖ матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг