Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 18/07/2017 Битирувчиларнинг уч нафари Жанубий Кореяда магистр даражасини олиши мумкин
Битирувчиларнинг уч нафари Жанубий Кореяда магистр даражасини олиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг уч нафар битирувчилари Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев Жанубий Кореядаги Инҳа университети раҳбарияти билан музокаралари давомида IUT битирувчилари учун Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш имкониятини яратиш тўғрисида келишиб олди.

Келишувга мувофиқ, 2019-2020 академик йилдан бошлаб, IUT ни бакалавриат дастури бўйича тамомлаган уч нафар талабалар Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади.

Қайд этамиз, Жанубий Кореядаги магистратурада таълим олиш учун талабаларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти тавсиянома беради. Талабалар магистрлик даражасини олиб қайтишгач, IUT га ишга қабул қилинадилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 4-босқич 99 нафар талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишмоқда. Улар Жанубий Кореяда икки семестр давомида – 2017 йилнинг декабрь ойига қадар таълим олишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг