Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 20/02/2019 Биринчи халқаро Зиёрат туризми форумини жаҳоннинг етакчи ОАВ ёритиб боради
Биринчи халқаро Зиёрат туризми форумини жаҳоннинг етакчи ОАВ ёритиб боради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 21 - 23 феврал кунлари Бухоро ва Самарқандда зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро Форум бўлиб ўтади. Унда ислом дунёсидаги муҳим халқаро ташкилотлар, ихтисослашган ташкилотлар, университетлар, дин уламолари, илмий - академик доиралар, зиёрат туризми соҳасидаги сайёҳлик компаниялари иштирок этишади.

Режалаштирилган тадбир ҳақидаги хабар жаҳон ҳамжамиятида кенг шов-шувга сабаб бўлди. Форумни ёритиш учун Европа ва Осиёнинг йирик телеканаллари – EuroNews (Франция) ва Al Jazeera (Қатар), “Ал-Аҳрам ал-Иқтисади” (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), “Коммерсант” (Россия), “Ал-Важхат” (Уммон) ва Ал Ҳаят (Саудия) газеталари вакиллари ташриф буюришади.

Маълумот учун, EuroNews – саккиз тилда дунёда бўлаётган воқеа ҳодисаларнинг видеолавҳаларини бирлаштирувчи оммавий ахборот воситаси ҳисобланиб, Европанинг 24 соат давомийликда фаолият олиб борадиган етакчи ахборот каналидир. 1993-йилда асос солинган телеканал Европа нуқтаи назари бўйича долзарб бўлган дунё воқеаларини тезкорлик билан ёритиб боради. Кабел, сунъий йўлдош ҳамда эфирли узатиш орқали EuroNews дунёнинг 130 мамлакатида 199 миллиондан ортиқ хонадонларни қамраб олади.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг