Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/07/2022 Биринчи қалдирғочлар учирма бўлишди
Биринчи қалдирғочлар учирма бўлишди

Миллий тадқиқотлар технологик университети МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур олийгоҳни бу йили Кончилик иши, металлургия ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби мутахассисликлари бўйича 72 нафар талаба тамомлади. Улардан 4 нафари аълочи сифатида еътироф етилишди.

Тадбир иштирокчилари еътиборига филиалнинг ташкил етилиши ва тарихига оид видеофилм намойиш етилди.

Тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор елчиси Олег Малгинов, МТТУ МИСиС ректори Aлевтина Черникова, МТТУ МИСиС Олмалиқ шаҳридаги филиали директори Фарҳодбек Умаров ва ОКМК бошқаруви раиси Aбдулла Хурсанов ҳамда мамлакатимизнинг кон-металлургия саноати соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок етишди.

Тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек устозларга ҳам миннатдорчилик изҳор етилди.

Сўнгра, ҳар бир талабага тантанали равишда диплом топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли естрада хонандалари Равшан Собиров ва Лоланинг шўх-шодон тароналари барчани рақсга чорлади.

Aйниқса, бир қатор халқаро танловлар лауреати ва ғолиби бўлган «Еделъвейс» халқ ансамблининг турфа хил рақслари барчага байрамона кайфият бағишлади.

Тадбир давомида турли хил танловлар ва флешмоблар талабаларга ўзига хос совға бўлди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг