Уй-жой фонди инспекцияси томонидан Фарғона ва Жиззах вилоятларида мониторинг ишлари олиб борилди. Хусусан, Жиззах вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 28 январь кунига қадар Пахтакор туманидаги УЖМШ ларда бажарилган таъмирлаш ишлари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди. Унга кўра, 3 та ҳолатда жами 87,3 млн сўм қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшиб ёзиш ҳамда 5 та ҳолатда жами 508,2 млн сўм ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги ёки талон-тарож қилинганлиги, мониторинг юзасидан жами 595,5 млн сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Жумладан, «Дўстлик» МФЙдаги «Дўстлик уй-жойлари» УЖМШда 18,8 млн сўм , «Обод чаманзор» УЖМШда 40,2 млн сўм қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшиб ёзишга йўл қўйилганлиги ҳамда 196. млн сўм ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги ёки талон- тарож қилинганлиги маълум бўлди.
"Буюк ипак йўли" МФЙдаги «Ипак йўли қурувчилари» УЖМШда 28,3 млн сўм қурилиш таъмирлаш ишлари ҳажмига қўшиб ёзишга йўл қўйилганлиги ҳамда 66.5 млн сўм ажратилган кредит маблағлар мақсадсиз ишлатилган ёки талон-тарож қилинганлиги ва «Обод қишлоғим» УЖМШда 64.9 млн сўм ажратилган кредит маблағлар мақсадсиз ёхуд талон-тарож қилинганлиги ҳамда «Буюк ипак гузари» УЖМШ да 52,8 млн сўм ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.
"Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жами 560 та хонадондан иборат 34 та кўп қаватли уйга техник хизмат кўрсатади.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг 2018 йил 1 январь кунги йиғилиш баёнига асосан, хонадонлар умумий майдонининг ҳар 1 м кв.га 250 сўм миқдорида мажбурий бадал тўлови ҳисобланган.
2019 йил 1 январь ҳолатига банкдаги ҳисоб рақамида 338,8 минг сўм қолдиқ мавжуд бўлиб, йил давомида ширкатнинг ҳисоб рақамига аҳолидан нақд пул шаклида 14 362,3 минг сўм, банк терминали орқали 26 525,4 минг сўм, ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан 7 047,8 минг сўм жами 47 935,5 минг сўм маблағ келиб тушган. Бу маблағлардан 5220,2 минг сўми солиқ ва мажбурий тўловларга, 29 881,8 минг сўми кредит тўлови ва фоизларига, 90,0 минг сўми банк хизмати учун, электр энергияси учун 471,0 минг сўм, иш ҳаққи учун 12 610,5 минг сўм жами 48 273,5 минг сўм маблағ сарфланган.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви томонидан 2019 йил мобайнида нақд пул шаклида 46 622,9 минг сўм, банк терминали орқали 17 530,0 минг сўм, жами 64 152,9 минг сўмлик квитанциялар тарқатилган ҳамда қарздорлик китобларига киритилган.
Ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига жами 47 935,5 минг сўм маблағлар келиб тушган.
Кўриниб турибдики, ширкат тасарруфидаги кўп қаватли уйлардан йиғилган нақд пул маблағларидан 16 217,4 минг сўм маблағ ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига топширилмаган.
Шунингдек, ширкат бошқаруви томонидан 2019 йил давомида жами 46 837,3 минг сўмлик таъмирлаш, ободонлаштириш, насос ўрнатиш ва бошқа ишларини бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 44659,8 минг сўмлик бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномаларга сотиб олинган қурилиш маҳсулотлар ва жиҳозларни нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати) илова қилинган.
Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалардан 2177,5 минг сўмига сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати, харид чеки) мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
2020 йил давомида ширкатнинг ҳисоб рақамига аҳолидан нақд пул шаклида 2 233,0 минг сўм, банк терминали орқали 14 167,3 минг сўм, ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан 1 117,6 минг сўм, жами 17 517,9 минг сўм маблағ келиб тушган. Бу маблағлардан 3 210,9 минг сўми солиқ ва мажбурий тўловларга, 6 625,5 минг сўми кредит тўлови ва фоизларига, 35,0 минг сўми банк хизмати учун, давлат божи учун 6 727,1 минг сўм, иш хаққи учун 850,0 минг сўм, жами 17 448,5 минг сўм маблағ сарфланган.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви томонидан 2020 йил мобайнида нақд пул шаклида 30 656,4 минг сўм, банк терминали орқали 9 597,3 минг сўм, жами 40 253,7 минг сўмлик квитанциялар тарқатилган ҳамда қарздорлик китобларига киритилган. Ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига жами 17 517,9 минг сўм маблағ келиб тушган.
Кўриниб турибдики, ширкат тасарруфидаги кўп қаватли уйлардан йиғилган нақд пул маблағларидан 22 735,8 минг сўм маблағ ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига топширилмаган.
Шунингдек, ширкат бошқаруви томонидан 2020 йил давомида жами 26 613,6 минг сўмлик таъмирлаш, ободонлаштириш, насос ўрнатиш ва бошқа ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 25 885,1 минг сўмлик бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномаларга сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати) илова қилинган. Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалардан 728,5 минг сўмига сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати, харид чеки) мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
2021 йил давомида ширкатнинг ҳисоб рақамига банк терминали орқали жами 4 217,7 минг сўм маблағ келиб тушган.
Бу маблағлардан 949,3 минг сўми солиқ ва мажбурий тўловларга, 3 268,4 минг сўм давлат божи учун , жами 4 217,7 минг сўм маблағ сарфланган.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви томонидан 2021 йил мобайнида нақд пул шаклида 65 574,3 минг сўм, банк терминали орқали 14 306,0 минг сўм, жами 79 880,3 минг сўмлик квитанциялар тарқатилган хамда қарздорлик китобларига киритилган. Ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига жами 4 217,7 минг сўм маблағ келиб тушган. Кўриниб турибдики, ширкат тасарруфидаги кўп қаватли уйлардан йиғилган нақд пул маблағларидан 75 662,6 минг сўм маблағ ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига топширилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ширкат бошқаруви томонидан 2021 йил давомида жами 41 164,9 минг сўмлик таъмирлаш, ободонлаштириш, насос ўрнатиш ва бошқа ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 41 164,9 минг сўмлик бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномаларга сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати) илова қилинган.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви томонидан 2019-2021 йиллар давомида ширкатнинг ҳисоб рақамига аҳолидан нақд пул шаклида 16 595,3 минг сўм, банк терминали орқали 44 910,4 минг сўм, ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан 8 165,4 минг сўм жами 69 671,1 минг сўм маблағлар келиб тушган.
Бу маблағлардан 9 380,4 минг сўми солиқ ва мажбурий тўловларга, 36 507,3 минг сўми кредит тўлови ва фоизларига, 125,0 минг сўми банк хизмати учун, иш ҳаққи тўловлари учун 13460,5 минг сўм, бошқа тўловлар учун 10466,5 минг сўм, жами 69 939,7 минг сўм маблағ сарфланган.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқаруви томонидан 2019-2021 йиллар давомида нақд пул шаклида 142 853,6 минг сўм, банк терминали орқали 41 433,3 минг сўм, жами 184 286,9 минг сўмлик квитанциялар тарқатилган хамда қарздорлик китобларига киритилган. 2019-2021 йиллар давомида ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига жами 69 671,1 минг сўм маблағ келиб тушган.
Кўринадики, ширкат тасарруфидаги кўп қаватли уйлардан йиғилган нақд пул маблағларидан 114 615,8 минг сўм маблағ ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига топширилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ширкат бошқаруви томонидан 2019-2021 йиллар давомида жами 114 615,8 минг сўмлик таъмирлаш, ободонлаштириш, насос ўрнатиш ва бошқа ишларини бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 111 709,8 минг сўмлик бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномаларга сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати) илова қилинган.
Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалардан 2 906,0 минг сўмига сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати, харид чеки) мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
«Фарғона Доно Коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати бошқаруви томонидан бажарилган ишлар тўғрисида расмийлаштирилган далолатномаларнинг 2 906,0 минг сўмига сотиб олинган қурилиш маҳсулот ва жиҳозлар нархини тасдиқловчи ҳужжатлар (юк хати, харид чеки) мавжуд эмаслиги аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ширкат бошқаруви томонидан бухгалтерия ҳисоботлари белгиланган тартибда юритилмаган. Касса интизоми қўпол равишда бузилиб, жами 2 906,0 минг сўм мулкдорлардан йиғилган нақд пул маблағлари мақсадсиз ишлатиб юборилган.
Аниқланган камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органларга юборилди.