Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 декабрь куни Норвегияда KLM авиакомпаниясининг Осло-Амстердам йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 737 самолёти Сандефьорд аэропортига фавқулодда қўнганидан кейин учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.
Самолёт бортида 182 киши бўлган, уларнинг барчаси соғ-омон қолди. Ҳодисанинг тахминий сабаби сифатида гидравлик тизимнинг ишдан чиқиши кўрсатилмоқда. Бу сўнгги бир сутка ичида учинчи ҳаво транспорти билан боғлиқ ҳодиса бўлди.
KLM авиакомпанияси маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ҳодисани текшириш ниятида эканлигини маълум қилди.