Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 14/12/2017 Бир гуруҳ қизлар “Ideathon” семинари доирасида билим олишди
Бир гуруҳ қизлар “Ideathon” семинари доирасида билим олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 9-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида қизлар учун мўлжалланган “Technovation Uzbekistan” танлови доирасидаги қатор тадбирларни бошлаб берган юқори суръатли “Ideathon” семинари бўлиб ўтди.

Technovation — қизлар учун мўлжалланган йирик технологик танлов бўлиб, Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ҳар йили “Technovation” бутун дунёдаги қизлар жамоаси учун ижтимоий лойиҳалар танловини ўтказади.

Қизлар технологиялар ёрдамида (мобиль иловалар яратадилар, лойиҳанинг бизнес-режасини ёзадилар, лойиҳа тўғрисида видео лавҳа тайёрлайдилар ва уни танлов якунида намойиш этадилар) муаммоларни аниқлаб, уларнинг ечимларини ўз ҳамжамиятларида ҳал қиладилар.

“Ideathon” юқори суръатли семинари - иккинчи мавсумдаги “Technovation” танловининг истиқболдаги иштирокчилари учун ўтказилди. Тадбирда 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар ва “Technovation Uzbekistan”нинг истиқболдаги менторлари иштирок этишди.

Тадбир Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Икки кун давомида “Ideathon”нинг 180 нафарга яқин иштирокчиси “Technovation” танлови тўғрисида маълумотга, ҳамда минтақа учун муҳим бўлган ижтимоий муаммоларни аниқлай оладиан билимларга эга бўлишди. Таклиф этилган экспертлар ўзларининг дизайн ғоялари ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда инновацияларни жорий этиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашдилар.

“Technovation Uzbekistan 2016−2017”нинг иштирокчилари ва менторлари жамоани шакллантириш ва ишни режалаштириш тажрибаси билан ўртоқлашдилар, ҳамда халқаро танловга тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклифларини бердилар.

Иштирокчилар, шунингдек, фан, IT ва технологиялар соҳасидаги муваффақиятли аёллар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдилар. Улар эса ўз навбатида тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар.

Қайд этамиз, “Technovation Uzbekistan” танловига қизларни рўйхатга олиш 2018 йилнинг январь ойида якунланади. Январда рўйхатдан ўтган иштирокчи-қизлар турли тадбирлар ва маҳорат мактабларида қатнашадилар.

Февраль-апрель ойларида иштирокчилар ва уларнинг менторлари ўзларининг лойиҳалари устида ишлашади ва бизнесни режалаштириш, тақдимот кўникмалари ва маҳорат мактабларида қатнашадилар. Жамоалар тайёр лойиҳаларни technovationchallenge.org платформаси орқали халқаро ҳакамларга юборишади.

2018 йилнинг май ойида “Technovation Uzbekistan” иштирокчилари ўзларининг тайёр лойиҳаларини маҳаллий ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этадилар, улар эса бир нечта номинациялар бўйича ғолибларни танлаб олишади. Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаси қимматбаҳо совринларни қўлга киритади ҳамда Сан-Францискога сафар қилиш имконига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг