“Best Soft Challenge” танлови 2013 йилдан бошлаб анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинади. Танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “UZINFOCOM” маркази, “Ўзбектелеком” АК ва “HUAWEI” компанияси. Танлов 2017 йилнинг август-ноябрь ойларида ўтказилди.
Қоидаларга мувофиқ, ҳар йили ўтказиладиган танловда 25 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ва олий маълумотли бўлмаган шахслар иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун фақат уч кишидан иборат гуруҳга рухсат берилади.
Жорий йилда танлов ташкилотчилари 306 та талабнома олишди, ва уларнинг фақатгина 40 таси финал босқичига ўтди.
Ҳакамларнинг қарорига биноан “VR Tours” лойиҳаси “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги IT-лойиҳаси” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллади. Гуруҳга - Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Анвар Қаюмов етакчилик қилди. Гуруҳдан, шунингдек, Тошкентдаги Москва давлат университети филиали талабалари Сарвар Усмонов ва Рустам Ахмедшин ҳам ўрин олганди.
Лойиҳа фойдаланувчиларга VR-технологиясидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш имконини беради. Дастур ёрдамида, шунингдек, объектларни мустақил равишда юклаш ҳам мумкин.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг “UyJoy360” лойиҳаси “Ақлли шаҳар” IT-лойиҳаси” номинациясида учинчи ўринни эгаллади. Отабек Давронбеков, Сиёвуш Холматов, Жавоҳир Раҳимовлар кўчмас мулкни сотиш ёки сотиб олиш учун тасвирларнинг 360 даражалик кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқдилар.
“Компьютер ва мобиль ўйинлар соҳасидаги IT-лойиҳа” номинациясида IUT талабалари Аваз Алимов, Акбархон Аминов ва Баҳодир Солиҳовлар “Binary Game” мобиль иловаси билан учинчи ўринни банд этишди. Мазкур лойиҳа ҳисоб-китобда ас қотади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги болажонлар учун мўлжалланган “CodeCraft” лойиҳаси тингловчилари Муслима Каримова, Моҳинур Маннопова ва Камола Йўлдошевалар “Alpomish” ўйинини яратиб, томошабинлар меҳрини қозонишди.
2017 йилнинг 18 декабрь куни Тошкентда “Best Soft Challenge – 2017” танловининг ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.