Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 19/05/2016 Best Soft Challenge 2016” танловига старт берилди
Best Soft Challenge 2016” танловига старт берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-май куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкиллаштирилган “Best Soft Challenge 2016” дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича Республика ёшлар танловига старт берилди.

Танлов ташкилотчилари UZINFOCOM Маркази, ВеРrо дастурчилар маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳисобланади.

Танловнинг расмий сайти - www.software.uz.

Танловнинг асосий вазифалари бу дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва иқтидорли ёш дастурчиларнинг салоҳиятларини очиш ҳамда уларнинг интеллектуал имкониятларини амалга оширишда имкон бериш ҳисобланади.

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1- босқич: 2016 йилнинг 18 майидан 26 августига қадар - Software.uz сайтида иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;

2- босқич: 2016 йилнинг 29 августидан 9 сентябрига қадар – дастлабки танлов (финал босқичи ғолибларини аниқлаш);

3- босқич: 2016 йилнинг 12 дан 19 сентябрга қадар – якунловчи танлов (ғолибларни аниқлаш).

Танлов дастури учта тематик номинацияларни ўз ичига олади:

1. Электрон тижорат соҳасидаги энг яхши ғоя/лойиҳа (компьютер ва мобиль иловалар).

Ушбу номинацияда глобал тармоқдан фойдаланган, ўзининг товар ва хизматларини онлайн тарзда тақдим этиш имконини берувчи, буюртмаларни қабул қилиш, ҳисобни тақдим қилиш ҳамда тижорат келишувлар бўйича онлайн операциялар (харид ва сотув) ва электрон маркетингни амалга оширувчи лойиҳалар баҳоланади.

2. Ўқиш/таълим/маъданият соҳасидаги энг яхши ғоя/лойиҳа (компьютер ва мобиль иловалар).

Ушбу номинацияда таълимга бағишланган ҳамда турли таълимий фанлар бўйича ресурслардан ташкил топган энг яхши лойиҳа аниқланади.

3. Компьютер ва мобиль ўйинларини ишлаб чиқиш.

Ушбу номинацияга компьютер ва мобиль қурилмалари учун ишлаб чиқилган мультимедия ва таълимий ўйинлар киради.

Иштирокчилар ишланмаларининг лойиҳалари дастурий таъминот ишлаб чиқиш соҳасидаги малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Ҳар бир учта номинация бўйича ғолиблар қимматбаҳо совринларга эга бўлишади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 25 ёшгача бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин. Индивидуал тарзда иштирок этишдан ташқари лойиҳалар дастурчилар гуруҳи сифатида ҳам тақдим қилиниши мумкин (4 та одамгача, гуруҳдан 1 та вакил).

Ғолибларни тақдирлаш маросими АКТ ҳафталиги доирасида ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг