Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Акциядорлар “Капиталбанк” АТБнинг қўшимча акциялар чиқарилиши ва жойлаштирилиши тўғрисидаги шартларни ва тартибларини хорижлик инвестор билан келишиб олдилар.
Эмиссия доирасида банк томонидан ҳар бири 950 сўмдан бўлган 15,179 млн. дона имтиёзли акциялар чиқарилади. Эмиссиянинг умумий қиймати 14,42 млрд. сўмдан ортиб кетади. “East West Invest” компанияси акцияларнинг барчасини сотиб олади.
“Капиталбанк” АТБ сайтида хабар берилишича, ҳозирги кундаги банк устав капитали 81,7 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ҳар бири 950 сўмлик бўлган 86 млн. дона оддий акциялардан ташкил топган.