Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 26/12/2017 Беларуслик мутахассис муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича билимлари билан ўртоқлашди
Беларуслик мутахассис муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича билимлари билан ўртоқлашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университети “Иқтисодиёт кафедраси” мудири Владимир Пархименко Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Учрашув чоғида у Беларус Юқори Технологиялар Паркини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Ушбу парк Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик IТ-кластерлардан биридир. Парк резидентлари бутун дунёга таниқли бир қанча IТ-лойиҳаларни ишлаб чиқишган.

Владимир Пархименконинг қайд этишича, Парк резидентларининг маҳсулотларидан бири – “War of Tanks” онлайн ўйинидир, “Viber” бепул қўнғироқлар иловаси ва бошқалар.

Унинг маълумотларига кўра, Юқори Технологиялар Парки ходимларининг 35 фоиздан ортиғи Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетини битирган.

Пархименко шунингдек, мазкур жараёнга тадқиқотлар олиб бориш учун хусусий йирик IТ-компанияларни жалб қилиш каби масалаларга эътибор қаратди.

Беларуслик мутахассис шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари билан муваффақиятли стартапларни яратиш бўйича ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Унинг фикрига кўра, стартап асосчилари кучсиз ва келажаги йўқ ғоялардан воз кечиш учун энг аввалдан ғояга юқори талаб қўйиши керак. У стартаплар учун 10 та савол-фильтр ҳақида сўзлаб берди, бу стартаплар асосчиларига ўз лойиҳалари қанчалик муваффақиятли бўлишини аниқлаш имконини беради.

Хусусан, Владимир Пархименко стартап лойиҳаси учун бизнес моделларини ишлаб чиқиш, лойиҳани монетизация қилиш учун моделлар ва бошқалар ҳақида ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг