Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2019 Беларусь Қуролли кучлари билан ҳарбий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Belarus Qurolli kuchlari bilan harbiy hamkorlik mustahkamlanmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 21 май куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Беларусь Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи — Беларус мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-маёр Олег Белоконев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Павел Эргашев кутиб олди.

Шунингдек, учрашувда Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Леонид Маринич ҳамда Беларус Республикасининг мудофаа ишлари бўйича Ўзбекистондаги атташеси Андрей Романенко ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, Беларус Республикасининг ҳарбий делегацияси 24 майга қадар Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади.

Учрашув давомида томонлар мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди, ушбу йўналиш бўйича ўзаро тажриба алмашишни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Генерал-маёр Павел Эргашев мамлакатларимизни умумий тарих, мустаҳкам дўстлик натижасида юзага келган анъаналар ва ўзаро ҳурмат бирлаштириб туришини таъкидлади.

“Муболағасиз айтиш мумкинки, 2018 йилнинг сентябрида Беларус Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб, ўзбек—беларус ўртасидаги стратегик ҳамкорликни рижовлантириш йўлида муҳим қадам бўлди”, — дейди Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи.

Шунингдек, генерал-маёр Павел Эргашев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Беларус томони билан ҳар томонлама, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида муносабатларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Генерал-маёр Олег Белоконев ўз чиқиши давомида Ўзбекистон унинг учун дўстона ва қуёшли мамлакатгина эмаслигини алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди. “Тошкентда менинг ота-онам яшаган, укам туғилган, юрагимнинг бир парчаси доим ушбу ажойиб шаҳар билан бирга. Мазкур ташриф кўр-кўрона ташкил этилмади, бу Ўзбекистон ва Беларусь республикалари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича давлатларимиз мудофаа вазирларининг қарорлари ижросидир”.

Бундан ташқари учрашув давомида сўнгги йилларда кенг қиррали ва кўламли давлатлараро алоқаларни ривожлантириш йўлида салмоқли марралар забт этилгани таъкидланди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

Беларус Республикаси делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасасининг фаолияти, шунингдек, ҳарбий кадрларни тайёрлашга янгича ёндашувлар билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларга яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида биринчи бор Ўзбекистон ва Беларус Респбуликалари бўлинмалари ўртасида “Жанговар ҳамдўстлик—2019” махсус-тактик машғулотлари ўтказилмоқда.

Манба: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг