Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлигида Белоруссиянинг SoftClub компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Беллоруссиянинг SoftClub компаниясининг халқаро ривожлантириш бўйича директори Торчик Владимир Владимирович, SoftClub компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Сергей Супрун ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилишда компания вакиллари компаниянинг мамлакатда ва бошқа республикаларда олиб бораётган ҳамкорликдаги тажрибалари ҳамда Минск шахрида мавжуд Биллинг тизимининг имкониятлари ва афзалликлари ҳақида маълумот берди.
Келажакда Тошкент шахрида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида Ягона биллинг (ягона ҳисоблаш) тизимини жорий қилишни SoftClub компанияси ўз зиммасига олишга тайёр эканлиги таъкидлаб ўтилди ва бу борада томонлар келгусидаги фаолият борасида келишиб олдилар.
Маълумот учун, Беллоруссиянинг SoftClub компанияси 25 йил давомида фаолият кўрсатиб ривожланиб келаётган ва МДҲ мамлакатлари ичида давлат сектори ва молия соҳасида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш бўйича ихтисослашган компаниялардан биридир.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.