Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 15/09/2021 Beeline Uzbekistan “Ооkla” томонидан Ўзбекистондаги мобил интернет тезлиги бўйича етакчи деб тан олинди
Beeline Uzbekistan «Ооkla» томонидан Ўзбекистондаги мобил интернет тезлиги бўйича етакчи деб тан олинди

Beeline Uzbekistan энг яхши мобил тармоғи, энг тез мобил тармоғи ва энг яхши мобил тармоқ қамровига эга бўлган оператор сифатида интернетни синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси – “Ооkla® Speedtest Awards™”-нинг учта мукофотини қўлга киритди.

Истеъмолчилар ташаббуси билан мобил ва кенг полосали тармоқларда интернетга уланиш тезлигини ўлчайдиган дунёга машҳур “Ооkla®”дан “Speedtest®” иловаси 2021 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Ўзбекистондаги мобил тармоғи сифати ва қамрови рейтингини эълон қилди.

Интернет тезлигини фойдаланувчилар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз смартфонларидан ўлчайдилар. Бу энг тўлиқ ва объэктив маълумотларни олиш имконини беради.

Интернетни синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси – “Ооkla®” Ўзбекистондаги энг тезкор мобил алоқа тармоғини аниқлаш учун Speedtest® (https://www.speedtest.net/awards/uzbekistan/) сайтида ўтказилган 160 мингдан ортиқ фойдаланувчи тестларини таққослади.

“Speedtest” натижалари - компаниянинг мамлакатнинг барча ҳудудларида 4G тизимини ишга тушириш бўйича тинимсиз меҳнати туфайли эришилган Beeline Uzbekistan позицияларининг муҳим тасдиғидир.

"Бу янгилик биз учун шу йилда нишонланадиган компаниянинг 15 йиллигига ажойиб совға бўлди. Айниқса, Ўзбекистондаги Beeline тармоғи интернетни синовдан ўтказиш ва таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси томонидан энг тезкор сифатида эътироф этилгани қувонарлидир. Биз интернетни мамлакатда энг тез ва сифатли бўлишини таъминлаш учун кўп ишлар қилдик. Ўтган йили, пандемия шароитида, абонентларнинг масофавий ишлашга ўтиши туфайли тармоқдаги юкланиш кескин ошганида, биз бутун мамлакат бўйлаб тармоқлар ўрнатиш ва модернизация қилишни тезлаштирдик ва ҳозир ҳам шундай шиддат билан тармоқни ривожлантириш устида ишламоқдамиз. Биз буни уддалаганимиздан хурсандмиз ва ишонтириб айтамиз, мижозларимиз ҳар доим бизга ишонишлари мумкин!" - деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

Маълумот узатиш хизматларидан фойдаланадиган Beeline Uzbekistan абонентлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Ушбу тенденцияга мувофиқ, компания рақамли фойдаланувчилар учун янги хизматларни таклиф қилмоқда. Мобил интернетнинг юқори тезлиги сизга онлайн-видеоларни кўриш ва юқори сифатли видеоалоқадан фойдаланиш, катта ҳажмли файлларни тез юклаб олиш ва бизнес учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Beeline Uzbekistan абонентлари нафақат мобил Интернетдан максимал тезликда фойдаланишади, балки трафикни ўз смартфонлари орқали дўстлари ва оиласи билан бўлишишлари мумкин. Ҳозирда Beeline тармоғида юклашнинг ўртача тезлиги 17,7 Мбит/с, маълумотларни юклаш тезлиги эса 9,12 Мбит/с. Бундай кўрсаткичлар тармоқнинг фаол ривожланиши билан боғлиқ: йил бошидан компаниянинг техник жамоаси 1300 дан ортиқ база станцияларни ишга туширди ва модернизация қилди, шундан 870-дан ортиқ база станциялари – 4G. Алоҳида эътибор тармоқ етказилиши қийин бўлган ҳудудларда аҳолини алоқа билан таъминлашга қаратилмоқда. Шу мақсадда йил бошидан бери 50-дан ортиқ таянч станциялар ишга туширилди. База станцияларнинг аксарияти Фарғона водийсида қурилган – улар 600 дан ортиқ, бу йиллик режанинг 47% ташкил этади. Шунингдек, Тошкент ва Тошкент вилоятида -280 база станциялар (ёки 21% ортиқ) қурилган. Бунинг сабаби шундаки, бу ҳудудлар ҳам иқтисодий, ҳам саноат нуқтаи назаридан фаол ривожланмоқда, аҳоли зичлиги юқори, бу телекоммуникация тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришни талаб қилади. Июль ойи натижаларига кўра, 4G трафиги 2,25 баробар, абонентга ўртача тезлик эса 1,5 баробар ошди. Маълумот узатиш трафигининг 80%-дан кўпроғи 4G тармоғига тўғри келади.

"Албатта, бундай кўрсаткичларга тармоқни ривожлантириш стратегиясини малакали режалаштириш ва тезкор амалга ошириш, бутун жамоанинг яхши мувофиқлаштирилган иши бўлмаганида эришиш мумкин эмас эди. Нафақат йирик шаҳарлар аҳолиси, балки кичик аҳоли пунктлари учун ҳам замонавий рақамли хизматлардан фойдаланишлари биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келган ва бўлиб қолмоқда. Биз бу соҳада етакчиликни сақлаб қолиш учун хар доим ҳаракат қиламиз ва абонентларимиз энг тез мобил алоқа тармоғига, ҳамда, бозордаги энг инновацион хизматларга эга бўлишларини истаймиз”, - дея изоҳ беради Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

*Speedtest сервисини ишлаб чиқарган “Ookla”-нинг 2021-йилнинг биринчи ярмидаги маълумотларига кўра, Beeline Uzbekistan ўз мижозларини мамлакатдаги энг тез мобил интернети билан таъминламоқда. Ҳар йили бутун дунё операторлари ичида ўтказилган мобил интернет сифати бўйича тадқиқотлар натижалари “Ооkla” сайтида эълон қилинади. (https://www.speedtest.net/awards/uzbekistan/).

Speedtest.net – бу Интернетга кириш сифати, маълумотларни узатиш тезлиги ва кечикиши (кутиш) каби кўрсаткичларини бепул таҳлил қилиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Интернет-сервиси. “Оокла” бутун дунёдан маълумотларни ўз ичига олади. “Ооkla”нинг Speedtest иловаси Google Play Store ва App Store орқали 100 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган.

***«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ вa Euronext Amsterdam fond бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekiston-да 1.6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.7 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

 

Сайт: beeline.uz  

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

 

Реклама

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг