Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 11/10/2016 “Beeline” Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
“Beeline” Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йирик алоқа оператори Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vodafone (Албания) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради.

Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL-роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган.

Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг