Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Туризм 19/01/2025 BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун 25 йўналишдан бири сифатида танлади

BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун 25 йўналишдан бири сифатида танлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон BBC версияси бўйича 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 мамлакат рўйхатига киритилди.

BBC ўзининг биринчи йиллик саёҳат йўналишлари қўлланмасида меҳмондўстлик, жамоатчиликка ёрдам бериш, табиат муҳофазаси ва маданий анъаналарни сақлашда туризмни қўллаб-қувватлайдиган мамлакатларни ажратганини таъкидлади.

Бу рўйхатни тайёрлашда BBC Travel журналистлари ва БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, Sustainable Travel International, Black Travel Alliance ва Жаҳон туризм ва саёҳат кенгаши каби ташкилотларнинг етакчи халқаро мутахассислари иштирок этган.

BBC рўйхатда Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратган. BBCнинг қайд етишича Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшдан кичик бўлган дунёдаги энг ёш мамлакатлардан бири саналади.

Тошкент метрополитени нафақат транспорт тизими, балки совет даври мозаикаларига бой санъат музейи сифатида ҳам ажралиб туради. Бу ерда мамлакатнинг ёш авлоди фаоллик билан етакчиликни ўз қўлига олгани яққол кўринади.

Ўзининг ноёб маданий анъаналарини сақлаб қолган ҳолда, Ўзбекистон туризмни ривожлантиришга катта сармоя киритмоқда, деб ёзади BBC. Янги меҳмонхоналар қурилмоқда, темир йўл йўналишлари ва ички авиақатновлар очилмоқда, шунингдек, маданий аҳамиятга эга жойлар яратилаётгани иқтисодий ўсишга туртки бермоқда.

2025 йил сентябрида Ўзбекистонда илк йирик халқаро биеннале — Бухоро биенналеси ўтказилади.

Бошқа муҳим маданий лойиҳалар қаторида машҳур меъмор Тадао Андо лойиҳасига кўра Давлат санъат музейини кенгайтириш, князь Романов саройини реставрация қилиш ва қисман қайта тиклаш ишлари бор.

BBC 2024 йил майидан бошлаб 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари, жумладан, Буюк Британия, Канада ва Австралия фуқаролари Ўзбекистонга визасиз ташриф буюриши мумкинлигини эсга солди.

Ўзбекистон Президенти яшил туризм стартапларининг Глобал лабораториясини яратиш ташаббусини эълон қилган. Бу ташаббус мамлакатнинг барқарор ривожланиш ва туризм соҳасидаги ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

Виза режимининг соддалаштирилиши ва қўшни давлатлар билан янги транспорт алоқаларининг очилиши ҳам туризм ўсишига ҳисса қўшмоқда. 2024 йил ноябрида «Ипак йўли» номли биринчи халқаро сайёҳлик поезди йўлга қўйилди, у Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг