Валюта курслари 23/01/2025
$1 – 12990.00
UZS – 0.04%
€1 – 13570.65
UZS – 0.95%
₽1 – 131.86
UZS – 1.51%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2025 «Байтқўрғон – Паркент» электрлаштирилган темир йўли қурилиши бошланди

«Байтқўрғон – Паркент» электрлаштирилган темир йўли қурилиши бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда туризм соҳасини изчил ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб туризим марказлари барпо этилмоқда. Эндиликда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳам сайёҳлик манзилига айланади. Бу нафақат маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратади, балки мамлакат туризм секторига ҳам катта фойда келтиради.

Электрлаштирилган темир йўл қурилиши, албатта, бу жараённи янада осонлаштиради. Чунки транспорт алоқаларининг яхшиланиши саёҳатчиларни кўпроқ жалб қилишга ёрдам беради.  Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра туманни пойтахт билан боғловчи электрлаштирилган темир йўл қурилишига старт берилди.

Мазкур электрлаштирилган темир йўлнинг умумий узунлиги 23,8 кмдан иборат бўлади. Янги йўналишни лойиҳалаш ишлари “Боштранслойиҳа” АЖ, қурилиш ишлари эса темирйўлчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг