Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 25/12/2023 Байрамда исрофгарчиликка йўл қўйманг
Байрамда исрофгарчиликка йўл қўйманг

Байрамлар меъёрдан ортиқ овқатланиш ва озиқ-овқат чиқиндилари синонимига айланиб бормоқда. 

Бунда нафақат истеъмол қилинмаган озиқ-овқатлар, балки уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган  ресурслар, пул ва меҳнат ҳам исроф бўлади. 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО озиқ-овқат маҳсулотларининг исроиф қилинишига оид бир қатор жиҳатларга эътибор қаратмоқда.  Хусусан:

- ҳар йили ташлаб юбориладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган сувнинг умумий ҳажмини (250 км3) Волга дарёсининг йиллик оқими ёки Женева кўлининг уч баравар ҳажми билан солиштириш мумкин; 

- озиқ-овқат чиқиндиларининг «углерод изи» 3,3 миллиард тонна карбонат ангидридни ташкил этади, бу атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг йиллик ҳажмига тенг; 

- озиқ-овқат чиқиндилари (балиқ ва денгиз маҳсулотларидан ташқари) билан боғлиқ тўғридан-тўғри иқтисодий йўқотиш йилига 750 миллиард долларга етади. 

Байрам кунларида қандай қилиб озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш мумкин? 

Истеъмол қилинмаган озиқ-овқатларни кимга беришингизни олдиндан ўйлаб кўринг. 

Вазиятни ҳолисона баҳоланг – харидлар рўйхатини тузаётганда, қанча ва қандай маҳсулотларни сотиб олишни олдиндан ўйлаб кўринг ва агар уйингизга 5 киши келадиган бўлса, 50 кишига мўлжаллаб дастурхон безаманг. 

Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақланг – озиқ-овқат сотиб олаётганда, унинг тўғри сақланишини таъминланг. 

Уйингизга келган меҳмонларга овқатни ўзлари солиб олишига имкон беринг – меҳмонлар овқатни ўзлари солиб олсин, шунда улар айнан ўзлари истеъмол қилишни хоҳлаётган миқдорда оладилар. 

Истеъмол қилинмаган маҳсулот ва таомларни бошқаларга тақдим этинг.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг