Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 30/08/2016 Байрам тадбирлари Тошкентда 1-сентябрь куни ўтказилади
Байрам тадбирлари Тошкентда 1-сентябрь куни ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ва халқ сайиллари Тошкентда 1-сентябрь куни ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматининг маълумотларига кўра, байрам тадбирлари ва халқ сайиллари соат 11:00 дан 18:00 гача пойтахтимизнинг 12 та жойларида ўтказилади.

Байрам сайиллари Алишер Навоий номидаги миллий боғда, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек, Фурқат. Ғафур Ғулом, “Локомотив” ва “Қуёшча нури” боғларида ўтказилади.

Шунингдек, байрам тадбирлари Тошкент ҳайвонот боғи, Давлат цирки, Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази олдидаги майдонларда ва “Бахт диёри” гузари ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг