Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/06/2016 Бахтли юртнинг бахтиёр болалари учун
Бахтли юртнинг бахтиёр болалари учун
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дунёда болажонлар кулгиси, нурли чеҳраси, мурғак қалбидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Зотан, ҳар бир ота-она учун фарзандининг соғ-саломат, юрт корига яровчи оқил бўлиб улғайиши, саодатли ва бахтиёр дамларини кўриб яшаш умрининг асосий мазмунидир.

Шу кунларда республикамизнинг турли гўшаларида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай байрам тадбирлари O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ҳам ўзгача иштиёқ, ўзгача меҳр билан уюуштириляпти.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг вакиллари, элимиз суйган санъаткорлар, партиянинг масъул ходимлари, тадбиркорлар ва болажонлар иштирокида ўтаётган тадбирларда турли қизиқарли мусобақалар, танловлар ҳам ўтказилмоқда.

Юнусобод туманидаги маҳалла гузарларида ўтказилган байрам тадбирида болалар учун файзли дастурхон ёзилиб, концерт дастури намойиш этилди.

—Мазкур байрам дунё миқёсида кенг нишонланиб, ҳар бир болажон ҳаётида шодлик ва бахтга тўла кун бўлиб қолади, - дейди Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Х.Холматов. — Барча эзгу ниятлар марказида турган ва олижаноб ҳаракатларимизнинг негизи ҳисобланган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни бўлган, эртамиз эгаларини юртимизга муносиб ворислар сифатида тарбиялашдек муҳим ҳаётий қадриятни жамиятимизда чуқур қарор топтириш борасидаги ишларимизни янада юксак босқичга кўтариш мақсадида 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши бу борада олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. “Она ва бола”, “Ёшлар”, “Баркамол авлод”, “Оила”, “Соғлом бола” ва бошқа номлар билан аталган йилларда амалга оширилган ишлар халқимизнинг эзгу орзуси бўлган соғлом бола тарбиялашдек олижаноб мақсадга ҳамоҳангдир.

Самимий тилаклар ва юртимизнинг бахтиёр болаларининг шўх-шодон кулгуси ила давом этган тадбирда болажонларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Партия Юнусобод туман Кенгаши ҳамда Чинобод сихатгоҳида очилган бошлағич партия ташкилоти ҳамкорлигида Чинобод сиҳатгохида “Биз бахтли болалармиз” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида эса болажонлар иштирокида спортнинг бир нечта йўналишларида мусобақа ўтказилди.

— Бугунги байрам тадбири фарзандларимиз учун олам-олам қувонч олиб келди, улар учун унутилмас кун бўлди десам муболаға бўлмайди, - дейди самарқандлик Саноатхон Хафизова. — Айниқса, ерга сурат чизиш мусобақасида зўр завқу-шавқ билан иштирок этган фразандларимизнинг шодлигини кўриб, кўнглимиз яйради. Партия томонидан оромгоҳга келган дам олувчилар учун ўтказилган бу тадбирлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир сўнггида мусобақа ғолибларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг