Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2024 «BAT Uzbekistan» компанияси раҳбариятига Ўзбекистондаги биринчи «яшил энергия» сертификатлари расман топширилди
«BAT Uzbekistan» компанияси раҳбариятига Ўзбекистондаги биринчи «яшил энергия» сертификатлари расман топширилди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда қарийб 30 йилдан буён фаолият юритиб келаётган «BAT Uzbekistan» АЖ қўшма корхонаси (UZBAT) биржа савдолари орқали «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 2000 дона «яшил энергия» сертификатларини харид қилган эди.

«Яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат ҳисобланади.

Бугун, 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида «BAT Uzbekistan» компанияси раҳбариятига Ўзбекистондаги биринчи «яшил энергия» сертификатлари расман топширилди.

Тадбирда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Трансформацияни амалга ошириш офиси раҳбари Паҳлавон Нурматов иштирок этди.

Айтиш лозимки, 2000 дона яшил энергия сертификатини харид қилган «BAT Uzbekistan» компанияси ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун жорий йилнинг январь ва февраль ойларида ишлатган электр энергиясининг 100% қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

Тадбир давомида Жамиятда олиб борилаётган трансформация жараёнлари, барқарор ривожланиш бўйича эришилган ютуқлар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини ошириш йўналишида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.

Шунингдек, «BAT Uzbekistan» компанияси вакиллари томонидан барқарор ривожланиш, ижтимоий, экологик йўналишларда эришилган ютуқлар бўйича тақдимот қилинди.

Маълумот учун: I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) сертификатлари GHGP, CDP, RE100, ISO ва бошқалар каби барқарор ривожланишнинг халқаро стандартларига мувофиқ берилади. Электр энергияси истеъмолчилари улардан ушбу стандартлар талабларига жавоб бериш, шунингдек корпоратив ижтимоий жавобгарлик соҳасидаги мақсадларига эришиш учун фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ҳисса қўшиш имконини беради.

Бу, ўз навбатида, уларнинг экологик нуфузини яхшилашга ва янги истеъмолчиларни жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга, экспорт компаниялари учун янги бозорга кириш, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро бозор талабларига мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган божхона имтиёзларига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг