Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Маданият 16/04/2012 Барно Исматуллаева – халқаро танлов ғолиби
Барно Исматуллаева – халқаро танлов ғолиби
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Давлат консерваториясининг 3-курс талабаси Барно Исматуллаева Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Bella Voсe» (Ноёб овоз) талаба хонанда-ижрочиларнинг ХVIII халқаро танловида биринчи ўринга лойиқ топилгани бунинг яна бир ёрқин далилидир.

Андижон шаҳридаги санъат коллежида таҳсил олган Барно 2009 йилда мусиқа йўналишидаги ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг республика кўрик-танловида, Назира Аҳмедова номидаги ёш хонандалар танловида опера бўйича совринли ўринларга, 2010 йилда эса «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган, хабар беради УзА.

– Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов томонидан ёшлар камолоти, уларнинг истеъдодини аниқлаш ва юзага чиқариш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хорижлик тенгдошларимизда ҳавас уйғотади, – дейди Барно. – Ўзбекистонинг чинакам истеъдодлар мамлакати экани «Bella Voсe» ХVIII халқаро танловида ҳам яна бир бор алоҳида эътироф этилди. Яратилаётган ғамхўрлик ва эътиборга ҳар жиҳатдан муносиб бўлиш бизнинг чин фарзандлик бурчимиздир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг