Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 89,6 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.
Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони мутассил ортиб, уларнинг умумий сони бугунги кунга келиб 17,1 млн. донадан ошиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминалларининг сони эса 190,8 мингтага етди.